Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Нуфузли Forbes нашри илк бор эълон қилган World’s Top Performing Banks 2026 — дунёнинг энг самарали фаолият юритаётган банклари рейтингида Ўзбекистондан Халқ банки ҳам қайд этилди. Forbes ва Statista ҳамкорлигида тузилган ушбу рўйхатга 89 та мамлакатдан 500 та банк киритилган бўлиб, Халқ банки активлари 3–10 миллиард доллар бўлган банклар тоифасидан жой олган.
Мазкур рейтингнинг асосий афзаллиги шундаки, унда банклар сўровномалар ёки субьектив фикрлар эмас, балки сўнгги уч йиллик холис молиявий кўрсаткичлар асосида баҳоланган. Баҳолаш жараёнида рентабеллик, даромадлар ўсиши ва сифати, капитал барқарорлиги, шунингдек, активлар самарадорлиги асосий мезон қилиб олинган.
Халқ банкининг халқаро рўйхатдан жой олиши банкда олиб борилаётган трансформация жараёнлари ҳамда молиявий самарадорликни оширишга қаратилган ислоҳотларнинг навбатдаги эътирофи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжоннинг етакчи давлат банки — Озарбайжон Халқаро банки (ABB) Ўзбекистондаги хусусий "Давр банк" акцияларининг 51 фоизлик назорат пакетини сотиб олиш битимини якунлаганди. Битим қиймати 100 миллион долларни ташкил этган эди.

Изоҳлар мавжуд емас