Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг август ойида Марказий банк ҳузуридаги Банк назорати қўмитаси ўтказилган 7 та йиғилишда жами 34 та масалани кўриб чиқиб, тегишли қарорларни қабул қилди. Назорат тадбирлари, инспекция текширувлари ҳамда "сирли мижоз" тадбирлари давомида хавфсизлик қоидалари ва қонунчилик бузилгани аниқланиб, 22 та тижорат банки ва 3 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.
Қўмита фаолиятида рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 21 та масала кўриб чиқилган. Улар орасида кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартишларни рўйхатдан ўтказишга оид 9 та, микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ва тўлов ташкилотига лицензия бериш бўйича 3 та ҳамда кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилишга рухсат беришга оид 3 та масала муҳокама қилинган.
Тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимлар лавозимларига номзодларни кўриб чиқиш бўйича 5 та масала атрофлича ўрганилган.
Бундан ташқари, кредит ва тўлов ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир 13 та масала кўриб чиқилган. Унда Марказий банк кўрсатмалари ва хавфсизлик қоидалари меъёрлари талабларига риоя қилиниши, инспекция текширувлари натижалари, ташкилотлар молиявий хизматларининг "тартибга солиш қумдони" доирасида синовдан ўтказилиши ҳамда банк филиалларида амалга оширилган назорат тадбирлари таҳлил қилинган.
Олдинроқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси 2026 йилнинг июнь ойида ўтказилган 7 та йиғилишда пруденциал норматив талабларига риоя этмаган ва қонунчиликни бузган 23 та тижорат банкига нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантириш берганди.

Изоҳлар мавжуд емас