Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Ўзбекистонда қабрлар атрофида темир панжаралар ва бошқа турдаги тусиқларни ўрнатиш таъқиқланиши мумкин.
Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Ҳужжатда айтилишича, қабристон маъмурияти профилактика инспекторлари билан биргаликда қабрларни металл ва бошқа тўсиқлар билан ўраб олишнинг олдини олиши (яшил майдонлардан ташқари) ва бу ҳолатларни дарҳол бартараф этиши, шунингдек қабристонларга туташ жойлар ва бўш ер майдонларини рухсатсиз эгаллаб олишнинг олдини олиш чораларини кўриши керак.
Шунингдек, қабристон маъмурияти тиббий муассаса томонидан белгиланган тартибда берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳнома ёки фуқаролик ҳолатларини қайд этиш идоралари томонидан берилган белгиланган шаклдаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан кейингина дафн этишга рухсат бериш тўғрисидаги меъёр киритилмоқда.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, маҳаллий ҳокимият идоралари қабристонлар ҳудудини йилига камида икки марта – ёз ва куз ойларида ободонлаштиришлари лозим бўлади.
Лойиҳанинг муҳокамаси 1 октябргача давом этади.
Изоҳлар мавжуд емас