Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳафта бошида ёмғирли, якунида эса иссиқ об-ҳаво кутилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда ҳафта бошида ёмғирли, якунида эса иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон бўйлаб жорий ҳафта об-ҳавоси сезиларли ўзгаришларни бошдан кечиради: ҳафта бошида ёмғир ва момақалдироқлар ҳукмронлик қилса, ҳафта охирига келиб ҳарорат кескин исиб, +38 даражагача кўтарилади.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 25 май куни республиканинг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 26-27 май кунлари эса ёмғирли ҳудудлар кенгайиб, республиканинг баъзи жойларида момақалдироқлар кузатилади. Бу кунларда ҳаво ҳарорати +25...+30 даража, жануб ва чўл ҳудудларида +33...+35 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, 26-27 майда шамол тезлиги айрим жойларда 18-22 м/с гача кучайиб, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонларни келтириб чиқариши мумкин.

28 майдан бошлаб об-ҳаво ўзгариб, ёмғирли кунлар ортда қолади. 29-31 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз, қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат аста-секинлик билан юқорилаб, кундуз кунлари +35...+38 даражани ташкил этади.

Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида эса 25-28 май кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда кучли жала ва дўл ёғиш эҳтимоли сақланиб қолади. Шунингдек, 25-31 май кунлари мазкур ҳудудларда сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирилган.

Тошкент шаҳрида 26 май кечки пайт ва 27 май давомида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28-31 май кунлари пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат босқичма-босқич кўтарилиб, +33...+36 даражани ташкил этади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...