Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш мақсадида 2 277 нафар фуқаро кўчиб кетган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 4,1 фоизга камайган.
Мамлакатдан кўчиб кетганларнинг асосий қисми, яъни 80,6 фоизи Қозоғистонни, 16,4 фоизи эса Россияни танлаган. Шунингдек, фуқароларнинг маълум қисми Жанубий Корея, Қирғизистон ва бошқа давлатларга йўл олган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп кўчиб кетиш ҳолатлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 727 нафар;
- Тошкент вилояти — 637 нафар;
- Навоий вилояти — 511 нафар.
Энг кам кўчиб кетиш кўрсаткичи эса республиканинг жанубий ҳудудларида кузатилган бўлиб, чорак давомида Қашқадарё вилоятидан 5 нафар, Сурхондарё вилоятидан эса бор-йўғи 3 нафар фуқаро чет элга доимий яшаш учун кўчиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил давомида хорижий давлатлардан Ўзбекистонга доимий яшаш мақсадида 1 159 нафар киши кўчиб келган бўлиб, уларнинг асосий қисми Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига тўғри келади.

Изоҳлар мавжуд емас