Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида велосипед бошқариб кетаётиб, мувозанатни йўқотиши оқибатида Қашқадарё дарёсига тушиб кетган 9 ёшли бола Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими томонидан қутқарилди.

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа 23 май, шанба куни тахминан соат 17:00 да юз берган. Сувга тушиб кетган боланинг акаси ёрдам сўраб бақирган. Шу атрофда яшовчи, тумандаги қутқарув қисмларидан бирида гуруҳ командири бўлиб хизмат қилувчи майор Ҳусниддин Шарапов бақириқни эшитиб, зудлик билан ўзини сувга ташлаган ва болани қутқариб олган.
Ҳозирда бола соғ-саломат ўз уйида, унинг аҳволи яхши экани маълум қилинди.
Ўтган йили ҳам пойтахтнинг Юнусобод туманида Миллий гвардия ходими патруль вақтида Буржар каналида чўкиб кетаётган қизни кўриб қолганди. Ҳуқуқ-тартибот ходими жабрланувчини сувдан чиқариб, унга биринчи ёрдам кўрсатган эди.

Изоҳлар мавжуд емас