Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Удмуртия Республикасида махсус ҳарбий операцияда иштирок этган 30 ёшли Ўзбекистон фуқаросига Россия Федерацияси паспорти топширилди.
Минтақавий Ички ишлар вазирлиги биносида бўлиб ўтган маросимда эркак Россия Конституцияси ва қонунчилигига риоя қилиш, мамлакат тарихи ҳамда анъаналарини ҳурмат қилиш ҳақида қасамёд келтирган. У жорий йилнинг март ойида ҳарбий захирага олинган эди.
Маълумотларга кўра, ушбу шахс 2024 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон фуқароси бўла туриб, Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган. У радиоэлектрон ҳимоя бўлинмаси таркибида ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида хизмат қилган.
Ижевск шаҳри аҳолиси ҳисобланган Россия фуқароси билан оила қурган ушбу эркак ўзининг кейинги ҳаётини Удмуртия шаҳрида давом эттиришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистонда эса бундан олдин Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Украинадаги жанговар ҳаракатларга қўшилган, бироқ, ҳарбий қисмдан қочиш мақсадида ўз оёғига ўқ узиб жароҳат етказган ва шифохонада даволангач, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси кўмагида ватанига қайтишга муваффақ бўлган эркак 4 йил-у бир ой озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Изоҳлар мавжуд емас