Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда қабристонларни ободонлаштириш учун хайр-эҳсонлар онлайн қабул қилинади
Жамият

Ўзбекистонда қабристонларни ободонлаштириш учун хайр-эҳсонлар онлайн қабул қилинади

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда "Қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Янги ҳужжатга кўра, қабристонларни сақлаш ва таъмирлаш учун ажратилган маблағларни бошқа йўналишларга қайта тақсимлаш қатъиян тақиқланади.

Ҳукуматнинг 2026 йил 21 майдаги 267-сонли қарори билан соҳага замонавий рақамли технологиялар жорий этилмоқда. Эндиликда фуқаролар мобил иловалар ва QR-кодлар ёрдамида мамлакатдаги исталган қабристонни сақлаш ҳамда ободонлаштириш учун онлайн шаклда ихтиёрий хайр-эҳсонларни соддалаштирилган тартибда амалга оширишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб янги тизим ишга тушади. Унга кўра, маҳалла фуқаролар йиғинлари (МФЙ) ўз ҳудудидаги қабристонларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, уларни ободонлаштириш бўйича туман ёки шаҳар Ободонлаштириш бошқармаларига тўғридан-тўғри ариза киритиш амалиётини йўлга қўяди.

Маълумот учун келаётган Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистондаги қабристонларда умумиллий ҳашар ўтказилади.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...