Загрузка
Загрузка
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида хавфсизликни кучайтирди: АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик фонида янги тизимлар жорий этилди
Дунё

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида хавфсизликни кучайтирди: АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик фонида янги тизимлар жорий этилди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик кучайган бир пайтда, Саудия Арабистони 2026 йилги Ҳаж мавсумини ўтказиш учун Макка ва Мадина атрофида илғор ҳаво мудофаа тизимлари ҳамда махсус бўлинмаларни жойлаштирди.

Саудия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш учун Patriot ва THAAD ракетага қарши мудофаа тизимлари, радарлар ва кузатув воситалари ўрнатилган. Ҳавфсизликни таъминлаш ишларига махсус ҳарбий полиция, кимёвий, биологик, радиацион ва ядровий (CBRN) ҳимоя бўлинмалари ҳамда фавқулодда вазиятлар хизматлари жалб қилинган. Ушбу чоралар Ироқ ҳудудидан учган дронлар билан боғлиқ хавф-хатарлар ҳамда минтақадаги мураккаб геосиёсий вазият туфайли кўрилмоқда.

Ҳаж мавсуми (25-29 май) давомида 1,5 миллионга яқин зиёратчи муқаддас шаҳарларда бўлиши кутилаётгани сабабли, хавфсизлик чоралари янада қатъийлаштирилган.

Ҳарбий кескинлик кучайишига қарамай, минтақа давлатлари дипломатик ечим изламоқда. Форс кўрфази етакчиларининг илтимосига кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга қарши режалаштирилган ҳарбий зарбаларни тўхтатиб турди. Бунга Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш ва Эроннинг ядровий имкониятларини чеклаш бўйича Покистон воситачилигида олиб борилаётган жиддий музокаралар асос бўлган.

Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, бу минтақадаги энергия бозорларидаги вазиятни барқарорлаштириши ва зиёратчилар учун хавфсизлик таҳдидларини камайтириши мумкин. Бироқ, келишувга эришилмаган тақдирда, ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланиши ва Саудия Арабистонининг ҳарбий ҳолатда қолиши хавфи сақланиб қолмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, 15 май куни Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Ҳўрмуз бўғозига кираётган барча кемалар Эрон ҳарбий-денгиз кучлари билан ҳамкорлик қилиши шартлигини маълум қилганди. Ҳиндистонда ўтаётган БРИКС давлатлари йиғилишида сўзга чиққан Аббос Арағчи Ҳурмуз бўғози тижорат кемалари учун очиқлигини, бироқ янги хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши шартлигини таъкидлаган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...