Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон таэквондочилари Осиё чемпионатини 11 та медаль билан якунлашди
Спорт

Ўзбекистон таэквондочилари Осиё чемпионатини 11 та медаль билан якунлашди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида таэквондо WT бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумий ҳисобда 11 та медални қўлга киритишди. Қитъа биринчилигида спортчиларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишган.

Мусобақанинг сўнгги кунида терма жамоа ҳисобига яна 3 та кумуш медаль қўшилган. Муросасиз кечган баҳсларда вакилларимиздан Диёрбек Тўхлибоев (-68 кг), Жасур Жайсунов (-80 кг) ҳамда Мадина Мирабзалова (-57 кг) финалгача етиб бориб, фахрли иккинчи ўринни эгаллашган.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси қитъанинг бош турнирида муваффақиятли иштирок этиб, ўз юришини якунлаган.

Бундан ташқари бироз аввал Ўзбекистон миллий терма жамоасининг АҚШдаги йиғин ва мусобақалар учун қайси футболчилар билан йўл олиши маълум қилинганди. Хабарларга кўра, жамоа 26 май куни АҚШга жўнаб кетади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...