Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда автомобиль экостикерларини онлайн олиш йўлга қўйилди
Жамият

Ўзбекистонда автомобиль экостикерларини онлайн олиш йўлга қўйилди

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Эндиликда экологик тоифаси белгиланган транспорт воситалари эгалари экостикерларни Давлат хизматлари ягона портали (my.gov.uz) орқали масофадан туриб бепул расмийлаштиришлари мумкин.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг маълум қилишича, ушбу жараён тўлиқ рақамлаштирилган. Фуқаролар портал ёки унинг мобил иловасидаги "Транспорт" бўлими орқали тегишли хизматни танлаб, ариза топширишлари кифоя. Тизимда автомобилга оид маълумотлар автоматик равишда шаклланади, фойдаланувчидан эса фақат тасдиқлаш талаб этилади.

Экостикер ва ариза топшириш мутлақо бепул.

Тайёр стикер 10 календарь куни ичида почта орқали кўрсатилган манзилга юборилади. Фақатгина уй манзилига етказиб бериш хизмати учун 20 600 сўм миқдорида тўлов ундирилади.

Эслатиб ўтамиз, экостикер бўйича белгиланган жарималар 2028 йилдан бошлаб қўлланиши белгиланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...