Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда автомобилдан фойдаланиш таъқиқланган куннинг жорий этилиши режалаштирилмоқда. Мазкур ташаббусни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги илгари сурган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Вазирлик томонидан “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилган. Ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида 8 октябрь кунигача жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ.
22 сентябрь кунига тўғри келадиган Халқаро автомобилсиз кунини янги босқичга олиб чиқиш ва кейинги йилдан бошлаб сентябрь ойининг учинчи якшанбасини "Автомобилсиз кун"деб эълон қилиш таклиф қилинмоқда.
Шу куни республикада бир кунга транспорт қатнови таъқиқланади. Махсус транспорт, такси, етказиб бериш хизматлари, тез ёрдам ва жамоат транспорти бундан мустасно бўлади. Хусусий транспортдан ўта зарур ҳолларда фойдаланишга рухсат этилади.
Халқ депутатлари кенгашлари шаҳар ва вилоятларда бошқа вақтларда ҳам "Автомобилсиз кун"ни ўтказиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Шунингдек, лойиҳа автомобилларнинг катта оқими бўлган йирик чорраҳаларда ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг қурилишини ўз ичига олади. Бу борада светофор ишорасининг алмашиши учун вақт оралиғида пиёдаларга устуворлик бериш лозимлиги кўрсатилган.
Изоҳлар мавжуд емас