Загрузка
Загрузка
Туркияда жиззахлик аёл бедарак йўқолди, уни қидириш учун борган яқинлари Ўзбекистонга қайтарилди
Ҳодисалар

Туркияда жиззахлик аёл бедарак йўқолди, уни қидириш учун борган яқинлари Ўзбекистонга қайтарилди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Туркияда икки йилдан буён бедарак йўқолган жиззахлик аёлни топиш мақсадида Истанбулга борган унинг яқинлари ватанга қайтарилди, бироқ суриштирув ишлари изчил давом этмоқда. "Ўзбек хотин-қизларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти" ва дипломатлар кўмагида олиб борилган тергов ҳаракатларидан сўнг, аёлнинг опаси ва жияни Ўзбекистонга соғ-саломат кузатиб қўйилган.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан бўлган фуқаро Дилноза Шайманова 2022 йилда Туркияга меҳнат фаолияти билан бориб, дастлаб Анқарада икки йил давомида ишлайди. Кейинчалик уйдагилари билан суҳбатда унга қайнонаси томонидан "келмасанг, болаларингни олиб қўяман, сени полицияга бераман" қабилидаги таҳдидлар бўлаётганини айтади ва мажбурликдан Истанбулга йўл олади

Бироқ Истанбулга етиб боргач, унинг телефони номаълум шахслар томонидан олиб қўйилади. Оила аўзолари у билан охирги марта видеоалоқа орқали гаплашганда, аёл денгиз бўйида қаттиқ қўрқув ҳолатида бўлган ва атрофдагиларни кўрсатишга қўрқиб, фақат орқа томонини кўрсатган. Шундан сўнг у билан алоқа бутунлай узилган ва дастлаб Ўзбекистонда, сўнгра Туркияда расмий қидирув эълон қилинган.

Аёлдан узоқ вақт дарак бўлмагач, унинг яқинлари (опаси ва жияни Аброр) жорий йилнинг май ойи бошида ҳуқуқий ва амалий ёрдам сўраб Озода Исломова раҳбарлигидаги "Ўзбек хотин-қизларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти"га мурожаат қилишган. Ариза расмий тартибда қабул қилингач, вазиятга тезкорлик билан адвокатлар жалб этилган. 

Туркия Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда тергов-қидирув ишлари бошлаб юборилган. Тергов жараёнида йўқолган аёлнинг яқинлари уч маротаба тергов органларига чақирилиб, зарур процессуал ҳаракатларда иштирок этишган. Шунингдек, Туркияда бўлиб турган вақтида жамият томонидан улар турар жой ва зарур шароитлар билан таъминланган.

Бугун, 1 июль куни, Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи миграция тизими вакиллари кўмагида Дилноза Шаймановани қидириш учун борган яқинлари авиабилетлар билан таъминланиб, Ўзбекистонга соғ-саломат кузатиб қўйилган. Яқинлари ватанга қайтган бўлса-да, ваколатли идоралар томонидан қидирув ишлари қонунчиликда белгиланган тартибда изчил давом эттирилмоқда ва Туркия Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик ушбу иш тўлиқ якунига етгунга қадар тўхтатилмаслиги билдирилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...