Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда бизнес муаммоларини ҳал этиш учун “тез ёрдам” йўлга қўйилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда бизнес муаммоларини ҳал этиш учун “тез ёрдам” йўлга қўйилмоқда

477
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда "тадбиркорлар учун тез ёрдам"онлайн платформасини ишга туширган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Тадбиркорлар ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир. Амалда корхоналар дуч келадиган кўплаб муаммолар узоқ вақт давомида ҳал қилинмай қолмоқда. Энди бу муаммоларни янги онлайн платформа туфайли ҳал қилиш мумкин бўлади”, -дея маълум қилмоқда вазирлик.

tadbirkor.mift.uz сайтининг асосий мақсади - тадбиркорларнинг мурожаатларига имкон қадар тезроқ жавоб бериш ва уларга ёрдам кўрсатишдир.

Тадбиркор қилиши керак бўлган нарса - СТИР ва телефон рақамидан фойдаланган ҳолда сайтда рўйхатдан ўтиш, бизнес йўналишини танлаш, мурожаат шаклини тўлдириш,   муаммони батафсил тавсифлаш, ҳужжатлар ва фотосуратларни [агар мавжуд бўлса] илова қилиш сўралади. Шундан сўнг, ариза дарҳол кўриб чиқиш учун юборилади.

Энг муҳими, тадбиркор ўзининг шахсий кабинетида мурожаат ҳолатини кузатиш имкониятига эга бўлади. Ҳар-бир мурожаат бўйича қарор Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Бош прокуратураси назорати остида бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...