Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш қамрови яна 166 мингта оилага кенгайтирилади
Жамият

Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш қамрови яна 166 мингта оилага кенгайтирилади

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Президент Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни куз-қиш мавсумида аҳолини, айниқса, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича таклифлар билан танишди. Тақдимотда электр энергияси, газ, кўмир ва коммунал хизматлар учун тўловларда аҳолига берилаётган ёрдам механизмларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Хусусан, Ижтимоий реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилаларнинг коммунал ва энергия харажатларини қоплашда оиланинг ҳар бир аъзосига қўлланиладиган даромад мезонини 1 миллион 430 минг сўмгача ошириш таклиф қилинди. Бу ўзгариш натижасида давлат ёрдами яна 166 мингта оилага етиб бориши кутилмоқда.

Шунингдек, иситиш мавсумида газлаштирилмаган ва газ тармоғи етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси бўйича базавий меъёрни 200 кВт/соатдан 350 кВт/соатга ошириш таклифи маъқулланган.

Эҳтиёжманд оилаларга декабрь ойида бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласини кўриб чиқиш ҳам таклиф этилди.

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмол харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди. Бу чора бир йилда 470 мингта оилани қамраб олиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, шароити оғир маҳаллалардаги 3 мингта хонадонни иссиқликдан ҳимоялаш ва энергия тежовчи ускуналар билан таъминлаш ишлари давом эттирилади.

Президент Ҳукуматга белгиланган ёрдам учун маблағларни ўз вақтида ажратиш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда манзиллиликни таъминлаш ва ёрдамнинг ҳар бир оилага етиб боришини назорат қилишни кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

Тақдимотда энергия ресурсларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланувчи корхоналарни трансформация қилиш, бошқарув самарадорлигини ошириш, ортиқча харажатлар ҳамда тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

Маълумот учун, келаси йилдан "Ижтимоий реестр"га киритилган оилалар фарзандларининг давлат ва хусусий боғча тўловлари, ўқув маркази харажатлари, йўлкираси ҳамда олийгоҳ ётоқхонаси учун тўловлар ваучер орқали қоплаб берилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...