Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мамлакатда эрта никоҳларнинг олдини олиш ва оила қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Президент администрациясига киритилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова Сенатнинг 19-ялпи мажлисида маълум қилди.
Янги нормаларга кўра, вояга етмаган шахсларнинг никоҳ ёшини туман ёки шаҳар ҳокимлари томонидан кўпи билан бир йилга камайтиришга фақатгина иккита қатъий истисно ҳолатда — ҳомиладорлик ва бола туғилганидагина рухсат берилади. Амалдаги қонунчиликдаги "эмансипация" (вояга етмаган шахсни пўлатдек тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш) воситаси орқали никоҳ ёшини пасайтириш амалиёти Кодексдан тўлиқ чиқариб ташланади.
Эрта никоҳ ва ноқонуний оила қуришга қаршиянги тартиб ва санкциялар белгиланмоқда. Adliya+ ва Myadliya.uz платформалари орқали никоҳга онлайн ариза топширишда 18 ёшга тўлмаган шахслар учун тизимда автоматик блокировка ўрнатилган. Фақатгина ҳокимнинг тегишли қарори тизимга киритилганидан сўнггина ариза қабул қилинади.
Янги қонун лойиҳасида эрта никоҳ содир этилишига сабабчи бўлган томонларга ва жавобгар шахсларга нисбатан жазо чоралари оғирлаштирилмоқда. Хусусан, биринчи марта эрта никоҳ қуришни тарғиб қилганлик учун Базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 10 баравари миқдорида жарима қўллаш амалиёти жорий этилмоқда.
Расмай маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудлардаги хотин-қизлар фаолларининг тезкор хабардор қилиш тизими эвазига республика бўйича 348 та эрта никоҳнинг олди олинган.
Ўзбекистонда анчадан буён эрта никоҳ ҳолатларининг олдини олиш учун назорат кучайтирилган. Хусусан, президент Шавкат Мирзиёев илгари имзолаган фармонга кўра, маҳалла ва тиббиёт ходимлари 16 ёшга тўлмаган қизларда эрта никоҳ ёки ҳомиладорлик ҳолати аниқланса, бу ҳақда тегишли идораларга хабар бериши шарт. Бу ердаги асосий мақсад болаларнинг таълим олиши ва соғлом ривожланишини таъминлаш ҳисобланади.

Изоҳлар мавжуд емас