Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда фашистларни  йўқ  йилган  мерган қиз ҳақидаги тарихий блокбастер  суратга олинади
Жамият

Ўзбекистонда фашистларни йўқ йилган мерган қиз ҳақидаги тарихий блокбастер суратга олинади

899
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, Иккинчи жаҳон уруши пайтида Ўзбекистонда фашистларни йўқ йилган снайпер қиз ҳақидаги тарихий блокбастер суратга олинади. 

Бадиий фильм "Ўзбек қизи” деб номланади. У ўзбек мерган қизининг уруш давридаги жасорати ва кечинмалари ҳақида баён қилади. Шунингдек, фильмда аёлларнинг фронтга сафарбар қилинганлиги ҳам намойиш этилади.

"Ўзбеккино"нинг маълум қилишича, суратга олиш жараёни Тошкент вилояти ва Беларусда бўлиб ўтади. Ҳозирги кунда кастингга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда ва ижодий жамоа томонидан суратга олиш учун жойлари танламоқда.

Бош қаҳрамон прототипи Зебо Ғаниевадир. У Озарбайжонда туғилган, онаси ўзбек, отаси эса озарбайжонлик бўлган. Бош қахрамон ота-онаси тирик бўлсада, 15 ёшида етим қолган. Онаси қатағон қилинган, отаси эса қизининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ундан воз кечишга мажбур бўлган. 18 ёшли қиз 16 марта фронт чизиғидан ўтиб, 120 нафардан ортиқ фашистларни йўқ қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+