Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Хитойда туриб, Тошкентдаги беморда юқори технологияли масофавий тиббий операцияни муваффақиятли якунлади.
Академик В.Воҳидов номидаги марказнинг малакали мутахассиси Абдурашид Абдукаримов томонидан амалга оширилган
ушбу амалиёт мамлакатимиз тиббиёти тарихида биринчи масофавий робот-жарроҳлик сифатида қайд этилди. Инновацион технология шифокорга бир неча минг километр узоқликдан туриб энг нозик ҳаракатларни ҳам юқори аниқликда бошқариш имконини берган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай роботлаштирилган тизимларнинг қўлланилиши анъанавий усулларга нисбатан бемор танасининг камроқ жароҳатланишини таъминлайди, қон йўқотишни камайтиради ва операциядан кейинги тикланиш муддатини сезиларли даражада қисқартиради.

Изоҳлар мавжуд емас