Загрузка
Загрузка
Президент Шавкат Мирзиёев Маккадаги ўзбекистонлик зиёратчилар билан боғланиб, уларни Қурбон ҳайити билан табриклади
Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Маккадаги ўзбекистонлик зиёратчилар билан боғланиб, уларни Қурбон ҳайити билан табриклади

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини адо этаётган ватандошларимиз билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари муқаддас заминда бўлиб турган барча ўзбекистонликларни кириб келаётган улуғ айём — Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этди.

Мулоқот давомида Президент зиёратчиларнинг кайфияти ва улар учун яратилган шароитлар билан қизиқди. Юртимиз вакиллари кўрсатилаётган юксак даражадаги эътибор ва ғамхўрлик учун давлат раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, Ватанимиз равнақи, халқимиз тинчлиги ва фаровонлигини тилаб дуолар қилишганини таъкидладилар.

Шавкат Мирзиёев зиёратчиларнинг Ҳаж амаллари қабул бўлишини тилаб, улар соғ-саломат ўз оилалари бағрига қайтишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан жорий йилда 100 нафар ўзбекистонлик Ҳаж зиёратини бепул амалга ошириш имкониятига эга бўлганди. Муборак сафарга йўл олган зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортида Президент маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов кузатиб қўйган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...