Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг ҳарбий ва куч тузилмаларида хизмат қилиш учун жавобгарлик қайта кўриб чиқилади
Жамият

Ўзбекистонда хорижий давлатларнинг ҳарбий ва куч тузилмаларида хизмат қилиш учун жавобгарлик қайта кўриб чиқилади

1
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда фуқароларнинг хорижий давлатлар қуролли кучлари, хавфсизлик органлари, полицияси ва бошқа куч тузилмаларида хизмат қилиши, шунингдек, чет элдаги қуролли можароларда иштирок этиши учун жиноий жавобгарлик нормаларини ўзгартириш таклиф этилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Жиноят кодексига тегишли ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди.

Ҳужжат билан Жиноят кодексининг 154¹-моддасига ўзгартиш киритиш режалаштирилган. Бироқ парламент хабарида айнан қайси жазо чоралари ўзгартирилиши ва янги таҳрирда қандай санкциялар белгиланиши очиқланмаган.

Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон фуқаросининг хорижий давлат ҳарбий ёки бошқа куч тузилмаларида хизмат қилиши учун 300 базавий ҳисоблаш миқдоригача жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси белгиланган.

Фуқарони бундай хизматга ёллаш эса уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонун лойиҳасида хорижий давлатлар ҳудудидаги қуролли можароларда иштирок этиш билан боғлиқ жиноий ҳаракатлар учун жавобгарлик нормаларини ҳам аниқлаштириш назарда тутилган.

Қонунчилик палатаси маълумотига кўра, ташаббус фуқароларнинг хориждаги қуролли можаролар ва турли ҳарбий тузилмаларга жалб этилишининг олдини олиш, шу билан боғлиқ хавфларни камайтириш ҳамда тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятларга қарши ҳуқуқий механизмларни кучайтиришга қаратилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...