Загрузка
Загрузка
Тошкентда автобусда чиптасиз юрган йўловчилардан қарийб 4 миллиард сўмдан ортиқ жарима ундирилди
Жамият

Тошкентда автобусда чиптасиз юрган йўловчилардан қарийб 4 миллиард сўмдан ортиқ жарима ундирилди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкентда йил бошидан буён автобусларда йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан 158 мингдан ортиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди. 22 ноябрь ҳолатига кўра, улардан ундирилган жарималар миқдори 3,6 миллиард сўмдан ошган. Шундан қарийб 450 миллион сўми ноябрь ойининг дастлабки 22 кунига тўғри келади.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, 1–22 ноябрь кунлари чиптасиз юриш билан боғлиқ 19 457 та қоидабузарлик қайд этилган. Бу даврда кунига ўртача 884 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Йил бошидан буён эса бундай баённомалар сони 158 237 тага етган.

Назорат тадбирлари ўтказилаётган автобус йўналишларида йўловчилар оқими ҳам таҳлил қилинмоқда. Жумладан, 18–21 ноябрь кунлари 8, 11, 14, 28, 93, 116 ва 131-сонли йўналишларда 449 802 нафар йўловчи ташилган. Тўрт кун ичида ушбу йўналишларда 1 228 та маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, биргина 28 октябрдан 2 ноябргача пойтахтдаги саккизта автобус йўналишида ўтказилган текширувлар давомида йўл ҳақини тўламаган 2 152 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилганди. Энг кўп қоидабузарлик 174, 120, 56 ва 169-сонли йўналишларда қайд этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...