Загрузка
Загрузка
Эрон судлари АҚШдан 290 миллиард доллар товон пули ундириш ҳақида қарорлар чиқарганини билдирди
Дунё

Эрон судлари АҚШдан 290 миллиард доллар товон пули ундириш ҳақида қарорлар чиқарганини билдирди

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Эрон суд тизими АҚШдан мамлакатга етказилган зарар учун 290 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда. Суд тизимининг Адвокатлар маркази раҳбари Ҳасан Абдолиёнпурнинг айтишича, Эрон ички судларида америкаликларга қарши шундай миқдорда товон пули ундириш бўйича қарорлар қабул қилинган.

Абдолиёнпур бу ҳақда 23 ноябрь куни Эрон давлат телеканалига берган баёнотида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, товон пули ҳақидаги даъволар АҚШнинг Эронга нисбатан бир неча ўн йил давомида амалга оширган ҳаракатларини қамраб олади. Бироқ у қайси судлар қандай ишлар бўйича қарор чиқаргани ва 290 миллиард доллар қандай ҳисобланганига аниқлик киритмаган.

Шунингдек, Эрон суд тизими вакили Форс кўрфази араб давлатларига нисбатан ҳам бир нечта даъво киритилганини айтган. Теҳрон уларни ўз ҳудудларидан АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужумларини амалга ошириш учун фойдаланишга рухсат берганликда айбламоқда. Мазкур баёнот Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро фонида янграган.

Уруш 2026 йил 28 февралда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши зарбалари билан бошланган. Эрон эса бунга жавобан минтақадаги бир қатор давлатлар ҳудудида жойлашган АҚШ ва Исроил объектларига ракета ҳамда дронлар билан ҳужум қилганини билдирган.

Эрон ва АҚШ ўртасида июнь ойида Исломободда тузилган англашув меморандумида ҳам мамлакатни тиклаш масаласи кўтарилган. АҚШ минтақавий ҳамкорлар билан биргаликда Эронни қайта тиклаш ва иқтисодий ривожлантириш учун камида 300 миллиард долларлик режа ишлаб чиқиш мажбуриятини олган. Ушбу режанинг амалга ошириш механизми якуний келишув доирасида белгиланиши кўзда тутилган.

Мазкур маблағ тўғридан-тўғри АҚШ бюджетидан бериладиган товон пули эмас, балки хусусий инвестициялар ва минтақавий ҳамкорлар иштирокида шакллантирилиши режалаштирилган фонд бўлиши керак. Агентликнинг Эрондаги манбаси аввал Теҳрон урушда етказилган зарар учун АҚШдан 400 миллиард доллар талаб қилгани, Вашингтон эса бундай тўловга рози бўлмаганини билдирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...