Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда  колониялар ва улардаги маҳкумлар сони ошкор қилинди
Жамият

Ўзбекистонда колониялар ва улардаги маҳкумлар сони ошкор қилинди

587
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Парламентнинг қуйи палатасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда колониялар ва улардаги маҳкумлар сони ошкор қилинган.  

Бугунги кунда мамлакатимизда 54 та колония мавжуд. Улардан 18 таси ёпиқ турдаги, 25таси яшаш колониялари ва 11 таси тергов ҳибсхоналардир. Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, жазони ижро этиш тизимида 22 мингдан ортиқ киши сақланиб, шундан 7 мингдан ортиқ маҳкум яшаш колонияларида, 14 мингдан ортиқроғи ёпиқ турдаги колонияларда жазо ўтамоқда.

Таққослаш учун, 2020 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишидан 68 нафари тузатиш муассасаларида ўз жазосини ўтамоқда. Қўшма Штатларда бу кўрсаткич 639 киши, Россияда 340 киши, Туркияда 335 киши, Беларусда 343 кишини ташкил қилади.

Маҳкумларни сақлаш шароитининг ошкоралигини таъминлаш, шунингдек, қийноқ ва жисмоний зўриқиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун колониялар 3280 та замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган. Улардан 2203 таси ижро этувчи муассасанинг ички қисмига, 432 таси ишлаб чиқариш қисмига, 645таси эса ташқи қисмига ўрнатилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда яқин йилларда 25та яшаш колониялари ёпилади, биринчи маротаба жиноят содир этган шахсларга жазони уйда ўташга рухсат берилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...