Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида 832000 та лаборатория  текширувлари ўтказилган
Жамият

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида 832000 та лаборатория текширувлари ўтказилган

630

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонда 832 мингта лаборатория текширувлари ўтказилган. Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, аҳолини лаборатория текширувлари билан қамраб олиш даражаси юқорилигича қолмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Нурмат Отабековнинг " O’zbekiston 24" телеканали эфирида айтишича, ҳозирда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган беморларнинг умумий сони 4547 кишини ташкил этмоқда.

Кеча аниқланган инфекция юқтиришнинг янги 80та ҳолатидан 25 таси аҳоли ўртасида, 42 таси карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган.

9 июнь куни аҳоли ўртасида ушбу касалликнинг 13та ҳолати Навоий вилоятида, 11 таси Тошкент шаҳрида ва 1 таси Тошкент вилоятида қайд этилган. Бундан ташқари, юк ташиш билан шуғулланган 13 нафар ҳайдовчи касалланган.

Сўнгги бир неча соат ичида республикада 27 та касаллик аниқланган: 21та ҳолат - карантиндагилар орасида, 6 таси - аҳоли орасида. Бу борада 4 та ҳолат Тошкент вилоятида, 1та Тошкент шаҳрида ва 1та Қашқадарё вилоятида юз берган.

Республика бўйича тузалган беморларнинг умумий сони 3459 тани ёки 76 фоизни ташкил этади. Биргина 9 июнь куни 102 нафар бемор юқумли касалликлар шифохонасидан чиқарилган. Уларнинг барчаси реабилитация марказларига кузатиб қўйилган.

Айни пайтда 1070 нафар бемор даволанмоқда. Шифокорларнинг сўзларига кўра, 8 нафар беморнинг аҳволи оғир, 1 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда.

9 июнь куни Ўзбекистонда 17900дан ортиқ лаборатория текширувлари ўтказилган. Республикада юқтиришнинг биринчи ҳолати қайд этилган пайтдан бошлаб 832000та текширувлар ўтказилган.

"Демак, лаборатория текширувлари билан аҳолини қамраб олиш даражаси юқори бўлиб қолмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз - коронавирус инфекцияси билан касалланганларни изоляция қилиш ва даволашдан иборатдир",- деди Нурмат Отабеков.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...