Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда  коронавирусга чалинганлар билан  мулоқот қилган 10  минг киши  аниқланган
Жамият

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилган 10 минг киши аниқланган

2088
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган 9538 нафар шахслар тўғрисида маълумотлар тўпланган. Бу ҳақида Бош прокуратуранининг  бошқарма бошлиғи Содиқжон Бердиалиевга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мулоқотда бўлган шахслардан:

- 2204 киши беморларнинг қариндошлари;

- 3877 киши беморлар билан ишлаган ёки улар билан доимий мулоқотда бўлган;

- 3453 киши беморлар билан бир маротаба мулоқот килганлар.

Шу билан бирга, Бош прокуратура вакилининг айтишича, мамлакатда карантин қоидаларини бузилишнинг 42782та ҳолати аниқланган бўлиб, ҳуқуқбузарликларнг  39291 таси эркаклар, 525 таси аёллар томнидан содир этилган.

Ҳуқуқбузарликлар орасида:

- Юзни ёпадиган тибиий ниқобнинг йўқлиги – 40360 та;

- Карантин ҳудудини тарк этиш – 395 та;

- Вақтинчалик тўхтатилган савдо фаолиятини давом эттириш – 201 та;

- Тўй ва маросимлар ўтказиш – 24 та;

- Ижтимоий тармоқларда ваҳимага сабаб бўлувчи асосланмаган маълумот тарқатиш – 10 та;

- Бошқа ҳуқуқбузарликлар – 1792 та.

Шуниси қизиқки 6785 та жиноят Тошкент шаҳрида, 5430 та Фарғона, 5341 та Тошкент ва 4465 та Самарқанд вилоятларида содир этилган.

Яна бир муҳим ҳолат – 65 ёшдан катта бўлган кекса кишиларнинг уйдан чиқишини чеклаш билан боғлиқ қарор қабул қилинган бўлсада, бу тоифадаги кишилар томонидан карантин қоидаларини бузишнинг 3261 та ҳолати аниқланган.  
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+