Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳисобот билан танишди. Тақдимотдан сўнг Энергетика вазирлиги мамлакатда нефть маҳсулотлари захираси яқин 2-3 ойга етишини маълум қилди.
Расмий хабарда қайд этилишича, декабрь-январь ойларига қадар 120 минг тонна автомобиль бензини захирасини яратиш режалаштирилган. Иситиш мавсумида иссиқлик электр станцияларига 4 миллион 161 минг тонна кўмир етказиб берилиши прогноз қилинмоқда.
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Умид Мамадаминовнинг сўзларига кўра, ҳозирги геосиёсий вазиятда нафақат нефть маҳсулотлари захираларини яратиш, балки ўз ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳозир Ўзбекистонда нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 миллион тоннадан ошади, яна 600-700 минг тоннасини хусусий тадбиркорлар импорт қилади.
"Ишонч билан айта оламан: яқин икки-уч ойга захираларимиз етарли," - деди Мамадаминов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида.
Унинг қўшимча қилишича, куз-қиш мавсуми учун ёқилғи етказиб бериш, логистика, электр ва газ таъминоти бўйича алоҳида режа тайёрланган. Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, бу масалалар ҳар ҳафта Энергетика вазирлигида муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғининг қишга тайёргарлиги бўйича ҳисобот тинглагани хабар қилинганди. Ўшанда гап газ тармоқларини таъмирлаш, ёқилғи захираларини шакллантириш ва авария-тиклаш бригадаларининг тайёргарлиги ҳақида борди.

Изоҳлар мавжуд емас