Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон футзал федерациясига янги раҳбар тайинланди
Спорт

Ўзбекистон футзал федерациясига янги раҳбар тайинланди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 8 июль куни, Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов раислигида Федерация Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2026 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, янги мавсум олдидан устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишнинг энг муҳим қарорларидан бири сифатида 2026/2027 йилги Олий лигада 12 та жамоа иштирок этиши тасдиқланган. Шунингдек, янги мавсум олдидан Олий лига клубларининг барчаси мустақил юридик шахс сифатида қайта ташкил этилган. Энди улар масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) шаклида мустақил бошқарув ва молиявий фаолият юритади.

Федерация раҳбарияти миллий чемпионат савиясини ошириш мақсадида ўйинларни замонавий спорт иншоотларида ўтказиш, ҳакамлик сифатини яхшилаш, телевизион трансляциялар сони ва сифатини ошириш ҳамда клубларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қатор вазифаларни белгилади.

Қарорга мувофиқ, Олий лига клублари учун ёзги трансфер ойнаси 10 июлдан очилади. Клублар белгиланган муддатларда чемпионатда иштирок этиш учун ариза топшириши, футболчилар билан шартномаларни расмийлаштириши ва жамоалар таркибини шакллантириши лозим.

2026/2027 йилги мавсум расман 2 сентябрь куни Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви билан старт олади. Унда мамлакат чемпиони ҳамда Ўзбекистон кубоги финалчиси ўзаро баҳс олиб боради. Олий лига баҳсларига эса сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида старт берилиши режалаштирилган. Биринчи лига мусобақалари эса жорий йил декабрь ойидан бошланади.

Йиғилишда, шунингдек, легионерлар лимити, 2009 йил ва ундан кейин туғилган футзалчилардан фойдаланиш тартиби, мусобақалар формати ҳамда Федерациянинг янги таҳрирдаги Тартиб-интизом кодекси ҳам тасдиқланган.

Бундан ташқари, Ижроия қўмитаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси биринчи ўринбосари Абдуллаев Меҳриддин Ўзбекистон футзал федерацияси вице-президенти лавозимига тайинланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...