Загрузка
Загрузка
Қозоғистон чегара орқали автомобиллар киришини чеклади. Бу ўзбекистонлик ҳайдовчиларга ҳам таъсир қилади
Ҳодисалар

Қозоғистон чегара орқали автомобиллар киришини чеклади. Бу ўзбекистонлик ҳайдовчиларга ҳам таъсир қилади

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистон қўшни давлатлардан келаётган енгил ва юк автомобиллари учун чегарани кесиб ўтиш сонини чеклади.

Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Қайирхан Тутқишбаев ҳукуматдаги брифингда маълум қилди.

Айни пайтда мамлакат ҳудудига бир мартадан ортиқ киришни тақиқловчи буйруқ мавжуд. Бу барча чегара ҳудудларимизга тегишли" ,- деди у.

Бу чора ёқилғининг ноқонуний олиб чиқилишига қарши курашиш ва нефть маҳсулотларини ички истеъмол қилиш мувозанатини сақлаш учун қабул қилинган. Қозоғистон ҳукумати ёқилғи-мойлаш материалларини "кулранг" экспорт қилиш учун ишлатиладиган қўшимча ёнилғи баклари бўлган автомобилларга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Қозоғистон ҳукумати маълумотларига кўра, йил бошидан буён автомобиль ўтказиш пунктларида умумий ҳажми 40 минг литрдан ортиқ бўлган 593 та нефть маҳсулотларини олиб чиқишга уринишларнинг олди олинган. Сўнгги икки кун ичида назорат-ўтказиш пунктларида қўшимча баклар ва канистрларда 3 тоннадан ортиқ ёқилғи-мойлаш материалларини олиб чиқишга бўлган 61 та уриниш тўхтатилди.

Ҳукумат, шунингдек, Қозоғистон нефтни қайта ишлаш заводлари режали режимда ишлаётганини, бензин, дизель ва авиация ёқилғисининг умумий захиралари ички бозор эҳтиёжларини қондиришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарада янги қоидаларни тасдиқлагани хабар қилинганди. Қозоғистон Сенати давлат чегараси режими тўғрисидаги битимни ратификация қилди, унда ушбу ҳудудда ўзаро ҳамкорликнинг ягона қоидалари белгиланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...