Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда Nexia-2 автомобилининг метан баллони ёрилиб, бир киши ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Қашқадарёда Nexia-2 автомобилининг метан баллони ёрилиб, бир киши ҳалок бўлди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида ҳаракатланаётган Nexia-2 автомобилига ўрнатилган метан газ баллони ёрилиши оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна икки нафар фуқаро тан жароҳати олди.

Ҳодиса 8 июль куни соат 07:32 да Муборак тумани "Қурувчилар" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-380 "Қарши–Бухоро" автомобиль йўлининг 128-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қарши шаҳридан Бухоро вилояти томон ҳаракатланаётган, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-2 автомобилига ўрнатилган метан газ баллони ёрилган.

Ҳодиса оқибатида автомобилда бўлган бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, икки нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан Муборак туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Маълум қилинишича, портлашдан сўнг ёнғин келиб чиқмаган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Муборак тумани ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Олдинроқ 30 июнь куни соат 05:10 атрофида Тошкент шаҳридаги Бодомзор метро бекати яқинида  содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари ҳақида хабар берган эдик.



Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...