Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда маҳкумларнинг китоб ўқиганини тасдиқловчи махсус комиссия фаолияти йўлга қўйилади
Жамият

Ўзбекистонда маҳкумларнинг китоб ўқиганини тасдиқловчи махсус комиссия фаолияти йўлга қўйилади

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳукуматининг жорий йил 12 июндаги қарори билан жазони ижро eтиш муассасаларида маҳкумларнинг маънавий-ахлоқий адабиётларни ўқиганлиги фактини баҳолаш ва тест натижаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди. Янги низомга кўра, бу жараённи назорат қилиш учун таркибига муассаса ходимлари ва жамоатчилик вакиллари киритилган махсус комиссия тузилади. 

Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ,  комиссия йиғилишлари ҳар йили камида икки марта — февраль ва август ойларида ўтказилади. Комиссия маҳкумнинг тест синовини топшириш жараёнини назорат қилиб, якуний хулоса чиқаради. Ушбу хулоса маҳкумга имзо қўйдирилган ҳолда таништирилиб, унинг шахсий йиғмажилдига қўшилади ҳамда нусхаси прокурорга юборилади. 

Маҳкумнинг ҳимоячиси ҳам ўз сўровига кўра ушбу ҳужжатни олиш ҳуқуқига эга. 

Агар маҳкум тест ўтказилиш жараёни ёки унинг натижасидан норози бўлса, натижалар билан танишган кундан бошлаб 5 иш куни ичида шахсан ёки адвокати орқали судга шикоят қилиши мумкин. Суд келтирилган далилларни асосли деб топса, тест натижаларини бекор қилиш, акс ҳолда эса шикоятни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...