Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда эрта никоҳ ҳақида хабар берган фуқаролар пул мукофоти билан рағбатлантирилади
Жамият

Ўзбекистонда эрта никоҳ ҳақида хабар берган фуқаролар пул мукофоти билан рағбатлантирилади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш ҳолатлари ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига хаabar берган шахсларни моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Янги тартиб Президентнинг жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид қарорига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасида белгилаб қўйилди. 

Жорий йилнинг 15 июнь куни эълон қилинган лойиҳага кўра,  2026 йил 1 сентябрдан бошлаб эрта никоҳ ёки ноқонуний никоҳ тузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жарима маблағларининг 15 фоизи ушбу ҳолат ҳақида хабар берган фуқароларга мукофот тариқасида берилади. Ушбу чора-тадбир жорий йил 3 мартда қабул қилинган хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. 

Ҳужжатга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига уч ой муддатда мазкур мукофотлаш тартибини белгиловчи низом лойиҳасини тайёрлаш вазифаси юкланган. Янги тизим кучга кирса, жамиятда эрта ва қонунга зид никоҳ маросимларига қарши курашишда жамоатчилик назорати ҳамда фуқаролар фаоллиги сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...