Загрузка
Загрузка
Фарғона вилоятида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди
Ҳодисалар

Фарғона вилоятида ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятида енгил автомобиль ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 18 ёшли Lacetti-2 ҳайдовчиси қувиб ўтиш вақтида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган, натижада икки киши ҳалок бўлган.

Фарғона вилояти ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 14 июнь куни соат 13:30 атрофида Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ "Қўқон - Яйпан - Исфара" автомобиль йўлининг "А. Жомий" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 21-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti-2 русумли автомашинани 18 ёшли қиз бошқарган. У қувиб ўтишга уринганида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Шу пайт ўз йўналишида ҳаракатланаётган 53 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги FAW Tiger автомобили билан тўқнашув содир бўлган.

Зарба ўлимга олиб келди. Lacetti-2 ҳайдовчиси ҳамда 19 ёшли йўловчи олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Наманган вилояти Чуст туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлганди. Cobalt ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Isuzu автобуси билан тўқнашган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...