Ғарбий ҳудудларни чигирткалар босиб олдими?
Жамият

Ғарбий ҳудудларни чигирткалар босиб олдими?

25

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги мамлакатнинг ғарбий вилоятларида кузатилаётган чигирткалар ёпирилиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалган хавотирли хабарлардан сўнг расмий баёнот бериб, аҳоли хавотирланишига ҳеч қандай асос йўқлигини маълум қилди. 

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятларида автомобиллар ва биноларни чигирткалар қоплаб олгани акс этган видеолар тарқалганди. ФВВнинг тушунтиришича, ушбу ҳолат ҳар йили кузатиладиган мавсумий миграция жараёни бўлиб, у маҳаллий (локал) характерга эга ва ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги экинларига ҳеч қандай зарар етказмаган.

Айни пайтда масъул профил тузилмалар томонидан чигирткалар тарқалишининг олдини олиш ва уларни зарарсизлантириш бўйича режали ишлар олиб борилмоқда. Вазирлик бу каби мавсумий ҳолатларга қарши ҳар йили тизимли равишда чора-тадбирлар кўрилишини алоҳида таъкидлаган. 

Бундан олдин ҳам апрель ойида Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида марокаш чигирткалари аниқланганди. Ўшанда соҳа мутахассислари зараркунандаларга қарши зудлик билан кимёвий ишлов бериш ишларини олиб борган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...