Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Мустақиллик байрами кунлари ҳаво салқинлашади ва шамол кучаяди
Жамият

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами кунлари ҳаво салқинлашади ва шамол кучаяди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзгидромет 28 август — 1 сентябрь кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Кундузги ҳарорат 33–38 даража, жанубда айрим жойларда 39–40 даража атрофида бўлади.

Шу билан бирга, 31 августдан мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига салқин ҳаво кириб келиб, ҳарорат 25–30 даражагача пасаяди. 1 сентябрда салқин ҳаво массаси республика ҳудудининг барча жойларига тарқалиб, ҳарорат яна 3–5 даражага тушиши кутилмоқда.

Кунлар асосан қуруқ ўтади. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда эса 20–22 м/с гача бўлган кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тошкентда 28–30 август кунлари ҳаво 35–38 даража, 31 августда 34–36 даража, 1 сентябрда эса 30–32 даража бўлади. Шаҳарда ёғингарчилик кутилмайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...