Ўзбекистонда ниҳоят қаровсиз ҳайвонлар билан ишлашнинг комплекс дастури ишлаб чиқилади
Жамият

Ўзбекистонда ниҳоят қаровсиз ҳайвонлар билан ишлашнинг комплекс дастури ишлаб чиқилади

261

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда қаровсиз  ҳайвонлар билан ишлашни тубдан яхшилаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни тасдиқловчи президент фармони лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ekolog.uz телеграм каналига  ҳавола қилган ҳолда  мухбиримиз хабар бермоқда.

Бугунги кунда қаровсиз ҳайвонлар хокимиятлар қошидаги  Ободонлаштириш бошқармаларига қарашли бўлиб, унинг ходимлари   жониворларга  чиқинди сифатида қараб келаётгани сир  эмас. Ушлаш  хизмати  ҳайвонларни жойида ўлдиришади ёки амалдаги қонунчиликка кўра, беш кунга тор катакларга  қамаб  қўйишади. Табиий  равишда   очлик ёки ташналикдан ўлим  топмаган ҳайвонлар вахшийларча  ўлдирилади. 

Бироқ, яқин келажакда вазият  ижобий тарафга ўзгариши мумкин. Янги қарор лойиҳасида  ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз ҳайвонларни  ушлаш бригадалари тугатилиб, уларнинг вазифаларини Ветеринария қўмитасига ўтказилиши кўзда тутилган.

Ветеринария қўмитасига қуйидагилар топширилади:

  • қаровсиз ҳайвонлар популяциясининг  ўсишини назорат қилиш;

  • ҳар бир ҳудудда приютлар ташкил этиш;

  • зотдор ҳайвонларни сертификатлаш ва статистикани юритиш;

  • ҳайвонларни оммавий равишда стериллаш учун мобил ветеринар клиникалар ташкил этиш, қаровсиз ҳайвонларни ўлдиришнинг инсоний усули (эвтаназия) қўллаш.

Шу билан  бирга,  эвтаназия  жараёни  фақат бошпанасиз,  касал, дайди ва  агрессив  ҳайвонларга нисбатан  қўлланилади. 

Мушукларга  нисбатан ҳам ушлаш, стерилизация ва  вакцинация   тадбирларини қўллаш, кемирувчилар сони ошиши  туфайли эпидемиологик вазиятнинг  ёмонлашувини олдини олиш  учун мушукларни  уларнинг   яшаш жойларига қайтариш  кўзда тутилган.

Бундан  ташқари, эгаси бўлган  итларни ушлаш тизими ҳам жорий қилинади. Бунда  ҳайвонни ушлаш ва сақлаш  билан боғлиқ харажатлар эгаси ҳисобидан  қопланади.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+