Ўзбекистонда носвойни тақиқлаш режалаштирилган. Соғлиқни сақлаш  вазирлиги бунга  изоҳ берди
Жамият

Ўзбекистонда носвойни тақиқлаш режалаштирилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бунга изоҳ берди

2166

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда носвойни тақиқлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, носвой ва тутунсиз тамаки маҳсулотлар айланмасини тақиқлашга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бу қарорнинг қабул қилиниш сабаблари хусусида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти, тиббиёт фанлари номзоди Шуҳрат Шукуров гапириб берди.

“Асосан бу маҳсулот уй шароитида санитария қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда турли усулларда тайёрланади. Уни тайёрлаш усулини кўрган, таркибида қандай моддалар борлиги билган киши нос чекишдан воз кечиши турган гап”, -деди у.

Хусусан, унинг таркибида тамаки япроғи, кул (ғўзапоя ёки бошқа ўтинлар кули), ўсимлик мойи (пахта ёки кунжут мойи), сўндирилган оҳак ҳамда ширин таъм берувчи қўшимчалар бўлади.

“Агар инсонга ушбу маҳсулотлар: қурилиш оҳаги, кул, тамаки япроғини берсангиз истеъмол қилишни хоҳлармиди?”, - дея таъкидлади мутахассис.

Шукуровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда нос чекувчи инсонлар сони жуда кўп, айниқса ёшлар орасида. Айтиш мумкинки,  мамлакатда эркакларнинг, қарийб, ҳар тўрттадан биттаси носвой истеъмол қилади.

“Ўзбекистонда носвой бозорларда, кўчаларда ва таълим муассасалари олдида очиқ сотилади. Уни ишлаб чиқариш ва сотишни чеклаш бўйича ҳеч қандай қонун ҳужжати ва кўрсатма мавжуд эмас. Энг ачинарлиси, мунтазам тутунсиз тамаки истеъмол қилувчи минглаб инсонлар бевақт ўлим хавфига дучор бўлмоқда”- деди мутахассис.

Шунингдек унинг таъкидлашича, нос психоактив моддалар қаторига киради ва марказий асаб тизимига таъсир кўрсатиб, руҳан ва жисмонан кучли қарамликни юзага келтиради.

Нос оғиз бўшлиғи, халқум, қизилўнгач ва ошқозонга тўғридан тўғри таъсир этиб, шиллиқ қаватларни доимий шикастлайди ва шу таъсир натижасида шиллиқ қаватларда саратон касаллиги ривожланишига олиб келади. Бу касалликка учраганларнинг 95 фоизи носга ружу қўйгани илмий жиҳатдан исботланган.

Бундан ташқари, нос қонга сўрилиб, бош мия, жигар, буйрак, ошқозоности бези ва бошқа органларни фаолиятига салбий таъсир этиб, шу аъзоларнинг касалланишига сабаб бўлади. Шунингдек, оғиз бўшлиғида сўлак безлари фаолиятининг бузилишини юзага келтиради.

“Носвой истеъмол қиладиган эркакларда бепуштлик, оғиз ва милкларнинг яллиғланиши, милклар атрофияси, кариес каби касалликлар кузатилади. Нос ўсмирларнинг руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, хотира ёмонлашига, жиззаки бўлишига ҳамда дарсларни ўзлаштириши кескин пасайишига олиб келади”, - деди у.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...