Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ОТМ ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари саналари маълум бўлди
Жамият

Ўзбекистонда ОТМ ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари саналари маълум бўлди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2025-2026 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари 10 кун давомида - 14-23 июль кунлари ўтказилади.

Имтиҳонлар 2 сменада ўтказилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена соат 15:00 да бошланади. Абитуриентлар тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин тест синовларига келишлари керак.

Тест синовлари ўтказиладиган сана, смена ва манзил "Абитуриент рухсатномаси"да кўрсатилган бўлиб, уни юклаб олиш ва чоп этиш лозим. Абитуриентларнинг бошқа манзилда, бошқа кун ёки сменада тест синовидан ўтишига йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, тест синовларига белгиланган вақтда паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келиш лозим. Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечиккан абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...