Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда президент сайловлари учун логотопи тақдимоти ўтказилди.  У уч ой давомида тайёрланган.
Жамият

Ўзбекистонда президент сайловлари учун логотопи тақдимоти ўтказилди. У уч ой давомида тайёрланган.

1412
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда президент сайловлари учун лого тақдим тақдим этилди. Мухбиримиз хабар беришича, у уч ой давомида тайёрланган.

"Сайлов кампаниясини бошлашда, аввало, унинг замонавий имиджини иёфасини яратиш борасида жиддий ишлар амалга оширилди. Президент сайлови логотипи - "рамзи"ни ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар уч ой давомида олиб борилди", - деди Марказий сайлов комиссияси матбуот маркази раҳбари Санжарбек Рашидов.

Унинг сўзларига кўра, бу учун аҳолининг барча қатламлари: зиёлилар, ишчилар, фермерлар, шунингдек, ёш ва кекса авлод вакиллари, эркаклар ва аёллар - умуман, аҳолининг барча тоифаларини ўз ичига олган махсус фокус гуруҳи ташкил этилди.


Шунингдек, очиқ ва шаффоф сайловларни ўтказиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан ахборот портали ва Saylov2021.uz мобиль иловаси ишлаб чиқилди, МСКнинг расмий веб-сайти модернизация қилинди.

Saylov2021.uz ахборот порталининг асосий вазифаси -президент сайловлари ҳақида зарур маълумотларни бир жойга тўплаб, аҳоли ва жамоатчиликка тақдим этишдан иборат. Портал сайлов кампанияси давомида доимий равишда ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида иш олиб боради. Сайлов натижалари эълон қилингандан кейингина ўз фаолиятини тўхтатади.

Сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда сайлов участкаларининг интерактив харитаси ишлаб чиқилмоқда. Дастур вилоятлар кесимида сайлов участкаларининг жойлашуви ва уларнинг сони ҳақида онлайн тарзда маълумот олиш имкониятини беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...