Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистонда янги талаб жорий этилмоқда - барча стационар ва мобил тезликни қайд этиш камералари олдиндан махсус "Радар" йўл белгиси билан белгиланиши керак.
Бу ҳақда бугун президент матбуот хизмати хабар берди.
Қоидага кўра, огоҳлантирувчи белги камера ўрнатилган жойдан камида 250 ва кўпи билан 500 метр масофада ўрнатилиши керак.
Эслатиб ўтамизки, Андижонда яшовчи фуқаро йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиш камерасидан пневматик милтиқдан ўқ узган. У ўз хатти-ҳаракатини тез-тез жаримага тортилиши билан асослади.

Изоҳлар мавжуд емас