Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 22 ноябрдан бошлаб Нукус - Урганч - Нукус йўналишидаги шаҳарлараро поездлар учун чипталар нархи оширилмоқда.
"Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизматининг хабар беришича, чипта нархи катталар учун 40 минг сўмни, болалар учун эса 21,5 минг сўмни ташкил этади.
Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва йўловчиларга янада қулай шароитлар яратиш мақсадида янги тарифлар жорий этилмоқда.
Нархлар ҳақида батафсил маълумотни темир йўл кассаларидан ёки расмий веб-сайтдан олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар учун темир йўл чипталарига 20 фоиз чегирма жорий этилган. У "Нафақахўрлар учун туризм ойлиги" давомида амал қилади.

Изоҳлар мавжуд емас