Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда қуролга эгалик қилиш ёшини ошириш режалаштирилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда қуролга эгалик қилиш ёшини ошириш режалаштирилмоқда

483
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда фуқаровий ов қуроли ва унинг ўқ-дориларига эгалик қилиш ёшини ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаевга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда  янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унга асосан фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқи йигирма бир ёшдан йигирма беш ёшга оширилмоқда.

Шунингдек, депутат мазкур масала бўйича хориж тажрибасини келтирган. Масалан, қуролга эгалик қилишнинг энг кам ёши айрим давлатлардан қуйидагича экан:

  • Қозоғистон, Беларусь, Туркманистон, Норвегия, Канада, Венгрия, Швейцария, Финляндия, Латвия, Астрия ва АҚШда 18 ёш;

  • Қирғизистонда 20 ёш;

  • Германия, Молдова, Франция, Филиппин, Аргентина, Чехияда 21 ёш;

  • Литвада 23 ёш;

  • Бразилия ва Гватемалада 25 ёш.

Илгари Ўзбекистонда қонуний асосда қалапмирли баллонча, травматик тўппонча ва электрошокер харид қилиш йўлари ҳақида ёзган эдик.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...