Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Вояга етмаганларнинг ота-оналари билан учрашишига ўрнатилган чеклов бекор қилинди. Бундан ташқари, мухбиримиз хабар беришича, маҳкума аёллларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашишлари бўйича алоҳида тартиб жорий қилинди.
30 июнь куни Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Жумладан, янги тартибга асосан маҳкума аёлларга вояга етмаган болалари билан бир йил ичида 4 марта муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашувга рухсат қилинади. Манзил- колонияларда сақланаётганларга эса муассаса ҳудудидан ташқарида яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.
Шунингдек, маҳкумларни жазо ўташи даврида адолатли мезонлар асосида рағбатлантириш чораларини қўллаш тартиби жорий қилинган. Рағбатлантириш чораларини қўллаш комиссиясининг иш фаолияти ва уларнинг аниқ вазифалари ҳам белгиланган.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга эга киради.
Изоҳлар мавжуд емас