Ўзбекистонда йиғиладиган  KIA автомобиллари учун пул тўлаганлар ўз машиналарини олиб билишмаяпти. Компания бу ҳолат “қандайдир расмиятчилик” билан  боғлиқлигини  таъкидламоқда
Жамият

Ўзбекистонда йиғиладиган KIA автомобиллари учун пул тўлаганлар ўз машиналарини олиб билишмаяпти. Компания бу ҳолат “қандайдир расмиятчилик” билан боғлиқлигини таъкидламоқда

379

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ADM Jizzakh заводида йиғиладиган KIA автомобиллари учун пул тўлаганлар ўз машиналарини олиб билмаяпти. Мухбиримиз хабар беришича, компания бу ҳолат “қандайдир расмиятчилик” билан боғлиқлигини таъкидламоқда. 

Жиззахда йиғиладиган KIA автомобиллари учун 100 фоиз тўловни амалга оширган ўзбекистонликлар ўз автомашиналарини олиб билмасликларидан ҳайрон қолишмоқда. Бу ҳақида фойдаланувчиларнинг ғазабли постлари Facebookдаги “Истеъмолчи.уз” гуруҳида эълон қилинган. 

“Шундай бир вазият юзага келган. 2020 йилнинг октябрь ойида   КИА автосалони тантанали равишда очилган эди. Ўшанда Жиззах ЭИЗдаги "ROODELL" МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган KIA K5 ва Seltos автомобилларининг сотуви бошланганлиги тўғрисида маълум қилинганлигини барчамиз эслай оламиз. Октябрь ойининг бошида автомобиллар учун 100 фоиз тўлов қилинган бўлиб, 2021 йилнинг январь ойи охиригача машиналар етказиб берилиши ваъда қилинган. Бундан ташқари, колл-марказ ва менежерлар автомобилларни муддатидан ҳам олдинроқ, ноябрь ойининг бошида олишимиз, шу вақтда завод автомобилларни ишлаб чиқаришни бошлаши, автосалонга улар тест-драйв учун олиб келиниши, шартномага асосан 15 ноябрдан машиналар ўз эгаларига етказиб берилишини ваъда қилишган эди”, - дея маълум қилмоқда фойдаланувчилардан бири.

Бироқ, унинг сўзларига кўра, ноябрь ойида ҳеч қандай тест-драйв ўтказилмаган ва   15 ноябрдан кейин автомобилларни етказиб бериш бошланмаган. Декабрь ойида автосалон вакилларининг маълум қилишича, айни пайтда автомобиллар кореялик вакиллар томонидан синовдан ўтказилиб, тугаши биланоқ автомобиллар дарҳол чиқарила бошлайди.

“Бироқ, декабрь ойининг иккинчи ярмида "ROODELL" МЧЖ раҳбарияти машиналарни 2021 йилнинг январь ойида тарқатишга кўрсатма берганлигини ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Гўёки машиналар 2021 йилда чиқарилган деб ҳисобланиши учун. Январь ойида ҳам бериш бошланмади, шартнома бўйича автомобилни етказиб бериш муддати тугаб бўлди. Автосалон вакилларининг сўзларига кўра, давлат раҳбарининг ташрифи кутилаётган эмиш. У очилиш маросимида қатнашиши биланоқ, автомобиллар эгаларига берилиши билдирилди. Президент Жиззахга борган бўлсаларда, заводнинг очилиши бўлмади. Шундан кейин автосалон вакиллари давлат раҳбарини кутишмаганлигини айтиб, ҳукуматдан рухсатнома берилмаса, машиналар чиқарилмаслигини таъкидлашди”, - деди фойдаланувчи.

“Рухсат берувчи ҳужжатларсиз сотувларни қандай бошлаш мумкин? Пулни йиғиб олиб, одамларни қасддан   чалғитиш кимга керак?”, - деди у.

ADM Jizzakhнинг расмий вакили ҳисобланган "ROODELL" компанияси автомобиллар биринчи партияси берилишида юзага келган муаммони “автомобиларнинг берилишини расман эълон қилиш учун керакли расмиятчиликларга риоя қилиш зарурияти” билан изоҳлашди.

“Мижозлар тўлов қилган шартномаларга мувофиқ, Жиззах заводидан биринчи автомобилларни 2021 йилнинг январь ойида етказиб бериш бошланиши керак эди. ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқариш деярли бошланган. Олдинроқ машинасозлик бўйича кореялик мутахассислар заводни аудит қилиб бўлишди. ADM Jizzakh вакилларининг таъкидлашича, заводдан чиқадиган замонавий автомобиллар   узоқ кутиб қолган мижозларни албатта хурсанд қилади”, - дея маълум қилмоқда компания.

Шунингдек, компания вакилларининг ишонтириб айтишича, пули тўланган машиналар ишлаб чиқариб бўлинган ёки ишлаб чиқариш якунидадир. Эҳтиёт қисмлари жадвалга асосан етказиб берилмоқда. Тайёр автомобиллар ADM Jizzakh заводи ҳудудида турибди.

“Автомобилларни мижозларга етказиб бериш сабабларига келадиган бўлсак, бунинг сабаби ишлаб чиқаришда эмас. Аксинча, автомобилларни етказиб бериш ҳақида расмий эълон қилиш учун барча расмиятчиликларга риоя қилишдадир. Кутиб қолганликлари учун мижозларимиздан узр сўраймиз ва ишонтириб айтамизки, яқин орада   улар янги KIA автомобилларини бошқаришдан завқ ола бошлашади”, - дея якун ясади компания.

Бироқ, шуниси қизиқки, компания автомобиллар берилишининг аниқ санасини   барибир эълон қилмади.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+