Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикада ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда 69 962 та жиноят содир этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.
Идора вакилининг таъкидлашича, ушбу ҳуқуқбузарликларнинг асосий қисмини электрон тўлов тизимлари орқали фуқароларнинг пул маблағларини ғайриқонуний равишда эгаллаб олиш билан боғлиқ ҳолатлар ташкил этмоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида республикада олдини олиш мумкин бўлган 24 828 та жиноят ҳам қайд этилган.
Ички ишлар органларининг тизимли саъй-ҳаракатлари натижасида ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 021 тага камайишига эришилган.
Шу билан бирга, "Қорадори-2026" тадбирларининг иккинчи босқичида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш билан боғлиқ 1 385 та ноқонуний ҳолат аниқланган.
Махсус дронлар ва вертолётлар орқали ўтказилган назоратли учишлар ҳамда кузатувлар давомида аниқланган 16 180 квадрат метр майдондаги кўкнори ва каннабис экинлари ИИВ ходимлари томонидан тўлиқ йўқ қилинган.
Бундан олдин Ўзбекистонда содир этилаётган кибержиноятларнинг 90 фоизи трансчегаравий хусусиятга эга бўлиб, хориждан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар мавжуд емас