Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда жамоат жойларида ҳижоб ва бошқа ибодат либосларини кийишга ўрнатилган таъқиқ бекор қилиниши мумкин
Жамият

Ўзбекистонда жамоат жойларида ҳижоб ва бошқа ибодат либосларини кийишга ўрнатилган таъқиқ бекор қилиниши мумкин

1009
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Депутат Расул Кушербаевга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда жамоат жойларида ҳижоб ва бошқа ибодат либосларини кийишга ўрнатилган таъқиқ бекор қилиниши мумкин.

Мазкур чора Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Ҳужжатнинг амалдаги таҳририда “Ўзбекистон фуқароларига (диний ташкилот мутасаддиларидан ташқари) жамоат жойларида ибодат либосларида бўлишларига йўл қўйилмайди”, деб айтилган.

Депутатнинг айтишича, ҳужжат ҳар-бир шахснинг диний таълим муассасаларида профессионал таълим олиш, шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз фарзандларига диний амалиёт асослари ва одоб-ахлоқ қоидаларини (уй шароитида таълим бериш) ўргатиш ҳуқуқини мустаҳкамламоқда.

Илгарироқ ушбу ҳужжат лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган эди.

Янги қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:

- диний ташкилот рўйхатдан ўтиш жараёнида маҳалла иштирокини бекор қилиш;

- диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сонини 100 тадан 50 тагача қисқартириш;

- диний таълим муассасаларида диний таълимни амалга ошираётган шахслар учун марказий бошқарув идорасининг розилигини олишни бекор қилиш;

- диний ташкилотни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатини уч ойдан бир ойгача қисқартириш;

- диний ташкилот Низоми ва рўйхатдан ўтганлик   гувоҳномаси нусхасини олиш тартибини бекор қилиш.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...