Загрузка
Загрузка
Ўзбекистондаги электр станциясидаги авария Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида ҳам чироқ ўчишига сабаб бўлди
Жамият

Ўзбекистондаги электр станциясидаги авария Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида ҳам чироқ ўчишига сабаб бўлди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  25 сентябрь куни эрталаб Сирдарё вилоятидаги янги иссиқлик электр станциясида 1 600 МВт қувват авариявий равишда ўчиши Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари билан бирга Қозоғистон энергетика тизимига ҳам таъсир кўрсатди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса соат 05:05 атрофида EDF компаниясига тегишли янги ИЭСда юз берган. Айни пайтда станцияда ишга тушириш-созлаш ва синов ишлари давом этмоқда.

Авариядан сўнг электр тизимидаги қарши авариявий автоматика ишга тушган. Натижада Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча узилган. Асосий узилишлар қишлоқ хўжалигидаги сув насослари ва маиший истеъмолчиларга таъсир қилган.

Энергетика вазирлигига кўра, узилган барча истеъмолчиларга электр таъминоти қайта тикланган. Бунинг учун энергия сақлаш тизимларидаги захира қувватлар ҳамда бошқа электр станцияларидан фойдаланилган.

Авария Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими орқали Қозоғистонга ҳам таъсир кўрсатган.

Қозоғистоннинг KEGOC компанияси маълумотига кўра, Ўзбекистон энергетика тизимида 1 516 МВт генерация қуввати ўчиши ортидан Марказий Осиё энергетика тизимида қувват оқими ўзгарган. Бу Қозоғистоннинг Шимол–Жануб транзити ажралишига олиб келган.

Натижада мамлакатда вақтинча 962 МВт истеъмол қуввати чекланган. Компанияга кўра, қарши авариявий автоматика штат режимида ишлаган.

Соат 05:43 га келиб Қозоғистон Ягона электр энергетика тизимининг Жанубий зонаси Марказий Осиё энергетика тизимлари билан параллел ишлашини қайта тиклаган. Шундан сўнг истеъмолчилар учун жорий этилган чекловлар босқичма-босқич бекор қилинган.

Бу Марказий Осиё мамлакатлари энергетика тизимларининг ўзаро боғлиқлигини яна бир бор кўрсатди. Август ойида ҳам Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда электр таъминотида бир вақтнинг ўзида узилишлар кузатилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...