Загрузка
Загрузка
Намангандаги болага нисбатан зўравонлик иши бўйича Болалар омбудсмани муносабат билдирди
Ҳодисалар

Намангандаги болага нисбатан зўравонлик иши бўйича Болалар омбудсмани муносабат билдирди

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Наманган вилояти Учқўрғон туманида вояга етмаган болага нисбатан жинсий зўравонлик ҳолати бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган хабарлар юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Омбудсман мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари таъминланишини кузатиб бораётганини маълум қилган. Боланинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш муҳимлиги таъкидланган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда гувоҳлар томонидан юборилган янги маълумотларга кўра, қизчага нисбатан жинсий зўравонлик бир марта эмас, мунтазам содир этилиб келинганлиги айтилганди.

Болалар омбудсманига кўра, иш бўйича расмий маълумотлардан ташқари турли тасдиқланмаган хабарларни тарқатиш боланинг манфаатларига зид бўлиб, унинг ҳуқуқларига зарар етказиши мумкин.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан 12 сентябрь куни Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шу куни гумонланувчи процессуал тартибда ушланган ва суд томонидан унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Вояга етмаган жабрланувчига "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан психологик, тиббий, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Болалар омбудсмани ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолатни ёритишда, аввало, боланинг манфаатларига риоя қилиш ва фақат расмий манбаларда эълон қилинган маълумотларга таяниш зарурлигини эслатган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...