Загрузка
Загрузка
Афсонавий Шпитка Ўзбекистонга қайтади ва яна Диёра Келдиёрова билан ишлайди
Спорт

Афсонавий Шпитка Ўзбекистонга қайтади ва яна Диёра Келдиёрова билан ишлайди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Германиялик мутахассис Марко Шпитка яна Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилиши мумкин. Маълумотларга кўра, у Диёра Келдиёровани Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига шахсан тайёрлайди.

Шпитка ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш. Айнан унинг мураббийлигида Диёра Келдиёрова Париж Олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди ва япониялик Ута Абэ устидан ғалаба қозонди.

2024 йилги Олимпиададан сўнг германиялик мураббий Германия эркаклар терма жамоасига ишга ўтди. Шу билан бирга, Келдиёрова фарзандли бўлгани сабабли фаолиятидан танаффус олди.

Энди, таъкидланишича, спортчи ва мураббийнинг йўллари яна кесишиши мумкин. Уларнинг асосий мақсади - 2028-йилги Олимпиадага тайёргарлик кўриш.

Янги лавозимда Шпитка нафақат Келдиёрованинг шахсий машғулотларига масъул бўлиши, балки спорт директори лавозимини ҳам эгаллаши кутилмоқда.

Мутахассиснинг Ўзбекистон терма жамоасига қайтиши ҳақида ҳозирча расмий тасдиқ эълон қилинмаган.

Аввалроқ Шпитка Халқаро дзюдо федерацияси томонидан аёллар терма жамоаларининг энг яхши мураббийи деб топилган эди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...