Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон фуқароси 10 йиллик қидирувдан сўнг АҚШда суд олдида жавоб беради
Ҳодисалар

Ўзбекистон фуқароси 10 йиллик қидирувдан сўнг АҚШда суд олдида жавоб беради

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон фуқароси ва кейинчалик АҚШ фуқаролигини олган Довуд Ансари, шунингдек Қозимжон Ғафуров, террорчилик ташкилотларига моддий ёрдам кўрсатишга уринганликда айбланиб, Нью-Йоркда суд олдида жавоб беради.

АҚШ Федерал тергов бюросининг Нью-Йорк бўлими маълум қилишича, Ансари 23 сентябрь куни Грузиядан АҚШга экстрадиция қилинган.

Унга икки модда бўйича айблов қўйилган. Улар террорчилик ташкилотларига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида тил бириктириш ҳамда бундай ёрдамни кўрсатишга уриниш билан боғлиқ.

АҚШ тергови маълумотларига кўра, Ансари Бруклиндаги бир гуруҳ одамлар билан биргаликда маблағ тўплаган ва айрим шахсларни Сурияга бориб, ИШИД ёки "Жабҳат ан-Нусра" сафларига қўшилишига кўмаклашган. Терговчилар 2013 йилда гуруҳ камида уч кишининг Сурияга бориши учун маблағ ажратганини билдирмоқда. АҚШ расмийларига кўра, уларнинг учаласи кейинчалик ҳалок бўлган.

Шунингдек, гуруҳ Сурияга кетган шахсларнинг оилаларига ёрдам бериш учун ҳам маблағ йиғгани иддао қилинмоқда.

Ансари 2016 йил май ойида, гумон қилинган шерикларидан бири қўлга олинганидан бир неча кун ўтиб, АҚШни тарк этган. Шундан сўнг у қарийб ўн йил давомида қидирувда бўлган.

Унга нисбатан айблов хулосаси 2021 йил ноябрь ойида Бруклиндаги федерал катта ҳакамлар ҳайъати томонидан чиқарилган.

Энди иш Нью-Йорк Шарқий округи федерал судида кўриб чиқилади. Ансарига қўйилган айбловлар ҳозирча АҚШ тергови ва прокуратураси версияси бўлиб, унинг айби судда исботланиши керак.

Олдинроқ ​Россиянинг Уфа шаҳри туман суди ҳукмига кўра, 11 та автомобиль иштирокидаги оммавий йўл-транспорт ҳодисасини содир этган 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси 9 йил муддатга умумий тартибли колонияга ҳукм қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...