Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хитой Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига J-10CE русумли замонавий қирувчи самолётлар топширилгани ҳамда Ўзбекистон ушбу ҳарбий самолётларни импорт қилган иккинчи мамлакатга айланганини тасдиқлади.
Бу ҳақда 24 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида Хитой Мудофаа вазирлиги расмий вакили катта полковник Цзян Бин маълум қилган.
Аввалроқ расмий Тошкент Пекин томонидан ишлаб чиқарилган 24 та J-10CE кўп вазифали қирувчи самолётини харид қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мудофаа вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ва ҳарбий муносабатлар дўстона руҳда ривожланмоқда. Томонлар ўртасидаги ҳарбий-техникавий ҳамкорлик ва қурол-яроғ савдоси халқаро ҳуқуқ ҳамда халқаро амалиёт нормаларига тўлиқ мос келади.
Шунингдек, Хитой томони ушбу ҳарбий-техникавий ҳамкорлик ва шартномалар учинчи мамлакатларга қарши қаратилмаганини алоҳида қайд этган.

Изоҳлар мавжуд емас